Мадриднинг «Реал» клуби ўртоқлик баҳсида «Алкоркон»ни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол 81-дақиқада Даниэл Янес томонидан пеналтидан урилди.
Relevo журналисти Родранинг хабар беришича, ушбу баҳсда мадридликлар сафида Франко Мастантуоно ҳаракатлари билан ажралиб турди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди.
Бу беллашувда Лунин, Трент, Мастантуоно, Гулер, Гонсало Гарсия, Камавинга каби ўйинчилар ҳаракат қилди.
Ўртоқлик ўйини
Реал – Алкоркон 1:0
Гол: Янес 81 пеналти.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади