Live
4
Ўзбек

Гонсало Гарсия «Реал»да қолади

Футбол
23 июл, 14:23
Мадрид клуби 22 ёшли форвардни қўйиб юбормайди.
Гонсало Гарсия «Реал»да қолади
Фото: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Гонсало Гарсия жамоада қолади. Бу ҳақда журналист Низаар Кинселла хабар берди.

Манбага кўра, Мадрид клуби бош мураббийи Жозе Моуринио 22 ёшли форвардни «Фулҳэм»га ўтишига қаршилик қилган. Лондон клуби Гарсияни сотиб олиш бўйича музокараларни бошлашни режалаштирганди.

Маълумот учун, Гонсало «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида ўтказган 73 расмий ўйинда 30 та гол урган ва 7 ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар