«Ал Ҳилол» клуби ҳужумчиси Карим Бензема янги мавсум бошланиши олдидан клуб раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Манбага кўра, франциялик форвард жамоадаги ўрни борасида хавотирда. У фақат Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида майдонга тушишга рози эмас ва барча турнирларда иштирок этишни истамоқда.
Айни вақтда «Ал Ҳилол» раҳбарияти ҳам трансфер бозорини диққат билан кузатмоқда. Клуб зарурат туғилса, Бензема ўрнига бошқа ҳужумчини жалб қилиш имкониятларини ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Карим 2026 йил феврал ойида Риёд сафига қўшилган эди. Бу вақт давомида у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.