«Челси» клуби «Кристал Пэлас» ҳимоячиси Максенс Лакруани ўз сафига қўшиб олиш устида фаол иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатди.
Манбага кўра, томонлар трансфер бўйича музокараларда сезиларли илгарилашга эришган.
«Бургутлар» франциялик 26 ёшли футболчини камида 55 миллион фунт стерлингга баҳоламоқда.
Шу сабабли «Кристал Пэлас» Лакруа бўйича ҳам шунга яқин маблағни талаб қилмоқда. Хабар қилинишича, томонлар яқин кунларда ўзаро муросага келиши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда Лакруа барча турнирлар доирасида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.