Бугун
59
Ўзбек

Де Йонг йил охиригача сафдан чиқди – манба

Футбол
23 июл, 15:55
29 ёшли футболчи ушбу жароҳатни Нидерландия миллий жамоаси йиғинида олган.
Де Йонг йил охиригача сафдан чиқди – манба
Фото: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонг тиззасининг ички ён бойлами узилиши оқибатида 5–6 ой майдондан четда қолиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манбага кўра, 29 ёшли футболчи ушбу жароҳатни Нидерландия миллий жамоаси йиғинида олган. Шу сабабли у 2027 йил давомида майдонга туша олмайди.

Аввалроқ де Йонг бош мураббий Ҳанси Флик билан келишмовчилик туфайли жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Френки «Барселона» сафида жами 297 та расмий ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 20 та гол ва 31 та голли узатма ёздириб қўйган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар