Бугун
59
Ўзбек

Лоренсо Колумбия миллий жамоасида қолади

Футбол
23 июл, 16:27
Аргентиналик 60 ёшли мутахассис Колумбияни 2022 йилдан буён бошқариб келмоқда.
Лоренсо Колумбия миллий жамоасида қолади
Фото: Getty Images

Колумбия футбол федерацияси миллий жамоа бош мураббийи Нестор Лоренсо ўз лавозимида қолишини расман тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Колумбия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, 1/8 финалгача етиб борди.

Аргентиналик 60 ёшли мутахассис Колумбияни 2022 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 2024 йилги Америка Кубогида финалгача етиб бориб, кумуш медалларни қўлга киритган.

Шунингдек, Колумбия 2022–2024 йиллар давомида қарийб икки йил мобайнида бирорта ҳам учрашувда мағлубиятга учрамади.

Федерация раҳбарияти айнан шу натижалар ва жамоанинг барқарор ўйинини инобатга олиб, Нестор билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Колумбия Колумбия
Бугунги янгиликлар