«Ливерпул» клуби дарвозабон Фредди Вудман билан тузилган шартномани узайтирганини расман эълон қилди.
Янги келишувга кўра, 28 ёшли кипер мерсисайдликлар сафида 2029 йилнинг ёзига қадар фаолият олиб боради.
Вудман жамоада учинчи рақамли дарвозабон ҳисобланади. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти у билан келишув муддатини узайтиришга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Фредди ўтган ёзда «Престон»ни эркин агент сифатида тарк этиб, «қизиллар» сафига қўшилган эди. Бу вақт давомида у барча турнирлар доирасида 4 та учрашувда майдонга тушди.