«Ливерпул» «ПСЖ» вингери Брэдли Барколяни ўз сафига қўшиб олишни жиддий мақсад қилган. Бу ҳақда журналист Себастиен Видал хабар берди.
Маълум қилинишича, «қизиллар» франциялик футболчини қўлга киритиш бўйича фаол иш бошлаган. Айни вақтда мерсисайдликлар 23 ёшли вингер учун тахминан 100 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Қайд этилишича, Англия гранди Барколяни ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади сифатида белгилаган. Брэдлининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси эса 2028 йилгача мўлжалланган.
Аввалроқ «Ливерпул» Забарний бўйича таклиф тайёрлаётгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади