«Удинезе» клуби ҳужумкор яримҳимоячи Николо Заниоло билан янги шартнома борасида келишувга жуда яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга етган. Янги битим 2029 йилнинг июн ойигача амал қилади. Шунингдек, шартномага яна бир мавсумга узайтириш имконини берувчи махсус банд ҳам киритилади.
Агар барча ҳужжатлар расмийлаштирилса, Заниоло узоқ муддатга «Удинезе» билан ўз келажагини боғлайди.
Аввалроқ футболчи Яқин Шарққа йўл олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.