«Арсенал» клуби «Реал Сосиедад» ҳужумчиси Микел Оярсабални трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, «тўпчилар» учун асосий мақсад ҳамон «Атлетико» форварди Хулиан Альварес ҳисобланади. Бироқ аргентиналик ҳужумчини ўз сафига жалб қилиш осон бўлмаслиги мумкин. Шу сабаб клуб раҳбарияти муқобил вариант сифатида 29 ёшли Оярсабалга эътибор қаратган.
Ўз навбатида Микел «Реал Сосиедад»да ўзини бахтли ҳис қилаётганини айтган, аммо келажакда клубини ўзгартириш эҳтимолини ҳам истисно этмаган.
Унинг амалдаги шартномасида 75 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган. Шу билан бирга, Transfermarkt портали Оярсабалнинг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.