Бугун
1
Ўзбек

«Милан» Жезус билан музокараларни давом эттирмоқда

Футбол
19 июл, 09:31
Унинг «тўпчилар» билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан кейин якунланади.
«Милан» Жезус билан музокараларни давом эттирмоқда
Фото: Getty Images

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезус ҳамон «Милан»нинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Sport Witness хабар берди.

Хабарларга кўра, «россонери» анча вақтдан бери бразилиялик 29 ёшли форвардга қизиқиш билдириб келмоқда. Бироқ ҳозирча томонлар трансфер шартлари бўйича келишувга эриша олмаган.

Қайд этилишича, «Арсенал» Жезус учун тахминан 23 миллион евро талаб қилмоқда. Аммо «Милан» бу нархни юқори деб ҳисоблаб, лондонликларни трансфер суммасини камайтиришга кўндиришга уринмоқда.

Transfermarkt баҳосига кўра, футболчининг бозор қиймати 17 миллион еврога тенг. Унинг «тўпчилар» билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан кейин якунланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар