Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте 2026 йилги жаҳон чемпионати финали олдидан футболчиларга қандай руҳий далда берганини айтиб ўтди.
Қайд этиш лозим, испанияликлар ҳал қилувчи учрашувда Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланди.
«Мен уларга шундай дедим: «Жаноблар, биз тарих яратиш учун майдонга тушяпмиз ва буни амалга оширишимиз керак».
Ўйиндан кейин айрим футболчилар олдимга келиб: «Энди яна нимани ютишимиз керак?» деб сўрашди. Мен эса: «Сентябрдаги ўйинни», дея жавоб бердим.
Биз ҳали яна жуда кўп совринларни қўлга киритишимиз керак. Қўшимча вақтда эса уларга шу руҳда давом этишлари кераклигини айтдим, чунки биз рақибдан кучлироқ эдик», — деди Испания миллий жамоаси бош мураббийи.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади