Live
1
Ўзбек

«Комо» Мойзе Кенни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
20 июл, 17:09
Унинг «Фиорентина» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнигача мўлжалланган.
 «Комо» Мойзе Кенни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Комо» клуби «Фиорентина» ҳужумчиси Мойзе Кенни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

Sky Sport Italia хабарига кўра, клуб вакиллари футболчининг атрофидагилар билан боғланиб, унинг эҳтимолий трансферга муносабатини билишга ҳаракат қилган. Бироқ ҳозирча «Фиорентина» раҳбарияти билан расмий музокаралар бошланмаган.

«Комо» клуби ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида иштирок этиш арафасида турибди. Шу боис жамоа таркибини кучайтириш устида фаол иш олиб бормоқда.

Кен 2024 йилдан буён «Фиорентина» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Футболчининг битимида 62 миллион евро миқдорида товон пули банди мавжуд бўлган, аммо у фақат маълум муддат давомида ва фақат хориж клублари учун амал қилган. Ҳозирда ушбу шарт ўз кучини йўқотгани сабабли, эҳтимолий трансфер бўйича «Комо» ва «Фиорентина» ўртасида алоҳида музокаралар ўтказилишига тўғри келади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Фиорентина Фиорентина
Бугунги янгиликлар