«Фиорентина» Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Виктор Валдепеняс трансфери бўйича оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, трансфер суммаси 8 миллион еврони ташкил этади. 19 ёшли футболчи билан 2031 йил июнигача амал қиладиган шартнома имзоланади.
Шунингдек, «Реал» футболчининг келажакдаги трансферидан тушадиган маблағнинг 50 фоизини олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Ҳозирда клублар битимни якунлаш учун зарур ҳужжатлар алмашишни бошлаган.
2025/26 йилги мавсумда Валдепеняс «Реал»нинг асосий жамоаси сафида 1 та учрашувда майдонга тушди. Ёшлар ва академия жамоалари сафида эса 36 та ўйин ўтказиб, 3 та гол, 1 та ассист қайд этди ҳамда 8 та сариқ карточка олди.