«Манчестер Юнайтед» «Челси» яримҳимоячиси Андрей Сантосни сотиб олганини эълон қилди.
Трансфер қиймати 48 миллион фунтни ташкил қилди. Яна 2 миллион фунт бонуслар бор.
Манкунианликлар бразилиялик 22 ёшли яримҳимоячи билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолашди. Келишувни яна бир йилга узайтириш мумкин.
Сантос ўтган мавсумда АПЛда 27 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Аввалроқ «МЮ» «Астон Вилла» яримҳимоячиси Юри Тилеманс трансферини ҳал қилгани хабар берилганди.
«МЮ» Андрей Сантос трансферини эълон қилди
Футбол
13 июл, 09:10
Манкунианликлар бразилиялик яримҳимоячини «Челси»дан сотиб олишди.
Foto: Manchester United
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади