«Астон Вилла» Йоан Манзамбини сотиб олиш бўйича «Фрайбург» билан тўлиқ келишувга эришди, дея хабар бермоқда Sky Sport.
Битимнинг умумий қиймати эҳтимолий бонусларни ҳам ҳисобга олганда қарийб 70 миллион еврога етади. Бу эса «Фрайбург» тарихидаги энг қиммат трансфер сифатида қайд этилади.
Аввалроқ «Нюкасл» ҳам ЖЧ-2026да порлаган швейцариялик футболчининг трансфери бўйича «Фрайбург» билан 60 миллион еврога келишувга эришганди. Бироқ Манзамби «қарғалар»га ўтишга розилик бермагани сабабли трансфер амалга ошмади.
Натижада «Астон Вилла» 20 ёшли яримҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни ҳал қилди.
Манзамби аллақачон Бирмингҳэм клубига трансферга розилигини билдирган.
Маълумот учун, ҳужумкор яримҳимоячи 2026 йилги мундиалда 3 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
«Астон Вилла» ЖЧда порлаган Манзамби учун курашда «Нюкасл»ни доғла қолдирди
Футбол
12 июл, 18:15
«Қарғалар» сафига ўтишга яқин турган яримҳимоячи якунда бирмингҳэмликларни танлади.
Foto: Getty Images