Live
2
Ўзбек

Дибала «Рома» билан шартномасини узайтирди

Футбол
13 июл, 08:20
Аргентиналик футболчи Рим клубидаги фаолиятини давом эттиради.
Дибала «Рома» билан шартномасини узайтирди
Foto: Getty Images

Яримҳимоячи Пауло Дибала «Рома» билан янги шартнома имзолади.

Аргентиналик футболчи Рим клуби билан 2027 йил 30 июнга қадар амал қиладиган битимга имзо чекди.

Журналист Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, янги шартномада уни узайтириш банди мавжуд эмас. Пауло йилига қарийб 3 миллион евродан сал камроқ маош олади, шунингдек, турли бонуслар ҳам кўзда тутилган.

32 ёшли ҳужумкор ўйинчи 2022 йил июл ойидан буён Рим клуби сафида тўп тепиб келмоқда.

Ўтган мавсумда Дибала А Серияда 22 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
  • Италия А серияси Италия А серияси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар