Бугун
3
Ўзбек

Абдулла Абдуллаев — «Навбаҳор» футболчиси

Футбол
13 июл, 07:05
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси мавсумнинг иккинчи қисмини Кападзе қўл остида ўтказади.
Абдулла Абдуллаев — «Навбаҳор» футболчиси
Foto: UFA

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдулла Абдуллаев фаолиятини «Навбаҳор»да давом эттиради.

28 ёшли футболчи наманганликлар билан мавсум сўнгигача мўлжалланган шартнома имзолади.

Абдуллаевнинг сўнгги жамоаси БААнинг «Дибба» клуби бўлганди. У ўтган мавсумда ушбу жамоа сафида 9 та баҳсда ҳаракат қилган.

Марказий ҳимоя ва таянч яримҳимоясида ўйнай оладиган футболчи фаолияти давомида «Бунёдкор», ОКМК ва «Пахтакор» жамоаларида ҳам тўп тепган.

Маълумот учун, Абдуллаев 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Колумбия (1:3) ва Португалияга (0:5) қарши баҳсларда тўлиқ ўйнади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Навбаҳор Навбаҳор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар