Polymarket портали 2026 йилги жаҳон чемпионатида қолган барча миллий жамоаларнинг мусобақада ғолиб бўлиш эҳтимолини фоизларда баҳолади.
Турли воқеалар эҳтимолини баҳолашга ихтисослашган платформа ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворити Франция миллий жамоаси ҳисобланади.
Яримфинал босқичи олдидан Франциянинг чемпионлик эҳтимоли 39 фоиз деб баҳоланмоқда. 2-ўринни 22 фоиз билан Англия эгаллаб турибди. Испаниянинг чемпион бўлиш имконияти эса 21 фоизга тенг. Polymarket энг паст кўрсаткични Аргентина миллий жамоасига берган — 18 фоиз.
Аввалроқ Аргентина Opta томонидан жаҳон чемпиони бўлиш учун яримфиналчилар ичида энг охирги даъвогар экани маълум қилинганди.