Бугун
3
Ўзбек

ЖЧ-2026. Франция ва Испания ўртасидаги учрашувни бошқарадиган ҳакамлар бригадаси эълон қилинди

Футбол
12 июл, 22:30
Бош ҳакам сифатида салвадорлик Иван Бартон ишлайди.
ЖЧ-2026. Франция ва Испания ўртасидаги учрашувни бошқарадиган ҳакамлар бригадаси эълон қилинди
Фото: Getty Images
14.07.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Франция Франция - : - Испания Испания

FIFA 2026 йилги жаҳон чемпионати яримфинал босқичи доирасидаги Франция ва Испания миллий жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқарадиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди.

Бош ҳакам сифатида салвадорлик Иван Бартон ишлайди. Майдонда унга ҳамюртлари Давид Моран ва Антонио Пупиро ёрдам беради.

Тўртинчи ҳакам вазифасини швециялик Гленн Нюберг бажаради. Захира ҳаками ҳам Швеция вакили Маҳбод Бейги бўлади.

Маълумот ўрнида, учрашув 14 июлдан 15 июлга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади. Аввалроқ биринчи марта жаҳон чемпионати яримфинал босқичида FIFA рейтингининг топ-4 жамоаси иштирок этиши маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар