«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Уейн Руни Лионел Мессининг Аргентина жамоасидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Месси баъзида ҳимояланиш пайтида Аргентина терма жамоасининг заиф нуқтасига айланади. У ҳар доим ҳам ортга қайтмайди, бироқ айрим вазиятларда ҳимояда ҳам жуда яхши ишлайди. Бу жиҳати менга Жуд Беллингҳэмни эслатади.
Мессининг энг кучли томони — тўғри ва ўз вақтида қарор қабул қила олишидир. У айнан ҳал қилувчи вазиятларда ўйинга фаол қўшилиб, энг мақбул ечимни топади.
Мессининг асосий фазилатлари — диққатни жамлай олиши ва жамоа билан ўзаро тушуниши. Шу туфайли унинг жамоадошлари керак бўлса, одатда ўйнамайдиган позицияларни ҳам эгаллай олишади», — деди Руни BBCга берган интервюсида.