Суперлигада мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўраётган «Бухоро» футбол клуби Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланди.
Tribuna.uz сайтига маълум бўлишича, Бухоро вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ботир Зариповнинг ташаббуси билан «Бухоро» футбол клубидаги молиявий муаммоларни бартараф этиш учун 5 миллиард сўм маблағ ажратилган. Халқ депутатлари вилоят кенгаши маҳаллий бюджет ҳисобидан клубни қўллаб-қувватлашини маъқуллагач, 5 млрд сўм маблағ жамоа ҳисоб рақамига ўтказилган.
Аввалроқ, «Бухоро» клуби бош ҳомийси саналган «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» «Ўзбекнефтгаз» қарорига кўра клубни молиялаштиришни тўхтатгани ҳақида хабар қилинганди. Шундан буён клуб вилоят ҳокимлиги томонидан молиялаштирилмоқда.
Маълумот учун, «Бухоро» Суперлига 11-туридан кейин 20 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади