Ўзбекистон чемпионатининг 12-туридан ўрин олган марказий баҳсда пешқадам «Нефтчи» ўз майдонида 3-ўриндаги «Бухоро»ни қабул қилиб, сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига иродали ғалабани қўлга киритди.
Пеналтидан урилган тезкор голга Стипе Перица ва Жамшид Искандеров жавоб беришди.
Амалдаги чемпион очколарини 31 тага етказиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади. «Бухоро» эса 20 очко билан 3-поғонада қолди.
Суперлига. 12-тур
Нефтчи — Бухоро 2:1
16 июл, Фарғона, «Истиқлол» стадиони
Голлар: Стипе Перица (82), Жамшид Искандеров (85) — Хуршид Мухторов (8, пеналти).
Нефтчи — Ботирали Эргашев, Иззатилло Пўлатов (Фаррух Сайфиев, 46), Боян Цигер, Икром Алибоев, Иброҳимхалил Йўлдошев, Аброр Исмоилов, Владимир Йовович (Хуршид Ғиёсов, 67), Муҳсин Убайдуллаев (Жамшид Искандеров, 46), Алишер Одилов (Ратинио, 46), Йован Жокич, Зоран Марушич (Стипе Перица, 74).
Бухоро — Умид Ҳамроев, Равшан Хайруллаев, Хуршид Мухторов, Темур Мамасидиқов (Шерзод Эсанов, 78), Жавоҳир Рўзиев (Асилбек Қаюмов, 90), Асад Жўрабоев (Шаҳзод Убайдуллаев, 66), Муҳаммад Йўлдошев, Боян Младович, Кирилл Тодоров, Владимир Родич (Ислом Баратов, 66), Шaҳбоз Жўрабеков (Нодир Аҳмаджонов, 90).
Огоҳлантиришлар: Муҳсин Убайдуллаев (6), Йован Жокич (49), Фаррух Сайфиев (84), Хуршид Мухторов (90+2), Жамшид Искандеров (90+2).
Суперлига. «Нефтчи» «Бухоро»га қарши марказий баҳсда камбэк амалга ошириб, 1-ўринни мустаҳкамлади
Футбол
16 июл, 13:29
Жанговар руҳда кечган ўйинда амалдаги чемпион ғалабани илиб кетди.
Foto: Neftchi PFC
16.07.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Нефтчи
2
:
1
Бухоро
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади