Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ЖЧ-2026 тўпурарлари рўйхатида Лионел Мессига етиб олди.
Аргентина сардори чоракфиналда Швейцарияга қарши баҳсда (3:1) гол ура олмади. Мбаппе эса Марокаш дарвозасини ишғол қилиб, мундиалдаги голлари сонини 8 тага етказди.
Шу тариқа, Мбаппе ва Месси турнирнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида 8 тадан гол билан пешқадамликни бўлишиб турибди.
Қайд этиш жоиз, Месси бунгача гуруҳ босқичининг илк туридан бошлаб ҳар бир босқич якунида тўпурарлар пойгасида якка пешқадам бўлиб келаётганди. У турнирни Жазоир дарвозасига киритган ҳет-трик билан бошлаган эди.
ЖЧ-2026 яримфиналида Аргентина Англия билан, Франция эса Испанияга қарши майдонга тушади.