Бу ҳақда Испаниянинг Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Франция миллий жамоаси марказий ҳимоячилари Вилям Салиба ва Даётчанкулле Упамекано жаҳон чемпионати-2026 яримфинал баҳси учун Далласга жўнаб кетиш олдидан ўтказилган машғулотда иштирок этмаган.
Манбанинг маълумотларига кўра, ҳар икки футболчи умумий гуруҳ машғулотини соғлиғидаги муаммолар туфайли эҳтиёткорлик юзасидан ўтказиб юборган ва индивидуал дастур бўйича шуғулланган.
Аввалроқ Салиба белидаги оғриқ сабабли мундиал ўйинлари анча оғир ўтаётганини тан олганди. Упамеканонинг ҳолати ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 1/2 финалида Франция миллий жамоаси Испания билан рўбарў келади. Ўйин 14 июл куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади