Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмати X тармоғидаги расмий саҳифаси орқали хабар берди.
Аргентина миллий жамоаси етакчиси Лионел Месси жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичининг 15 ўйинида иштирок этган тарихдаги илк футболчига айланди. 39 ёшли форвард ЖЧ-2026 1/4 финал доирасидаги Швейцарияша қарши баҳсда (3:1 (1:1, 2:0 қўшимча бўлимларда)) майдонга тушгач, ушбу тарихий натижага эришди.
Месси Германия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси, ЖЧ-2014 ғолиби Мирослав Клозенинг натижасини (14) ортда қолдирди.
Маълумот учун, Швейцария билан тўлиқ ўйнаган аргентиналиклар сардори жамоасининг биринчи голида ассистентлик вазифасини бажариб берди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади