Live
2
Ўзбек

Расман: Бобуржон Асқаров — «Машъал» футболчиси

Футбол
12 июл, 11:09
Муборакликлар Суперлига иккинчи давраси олдидан таркибни кучайтиришни ният қилган. 
Расман: Бобуржон Асқаров — «Машъал» футболчиси
Фото: Машъал ФК

Жамоа ўзбекистонлик ҳимоячи Бобуржон Асқаров билан шартнома имзолади, деб хабар берди «Машъал» клуби матбуот хизмати.

«27 ёшли футболчи 1999 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У асосан марказий ҳимоя чизиғида ҳаракат қилади, зарурат туғилганда таянч яримҳимоячиси сифатида ҳам самарали ўйнай олади. Шунингдек, у Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ҳам тўп тепган.

Футболчилик фаолияти давомида Асқаров «Пахтакор» ва «Локомотив» клублари шарафини ҳимоя қилган. У «Пахтакор» сафида Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони ва мамлакат Кубоги соҳиби бўлган. Шунингдек, «Локомотив» билан Про-лига чемпионлигини қўлга киритган.

Марказий ҳимоядаги тажрибаси ва ғолиблик руҳи билан жамоамизга катта фойда келтиришига ишонамиз.

Хуш келибсиз, Бобуржон Асқаров! «Машъал» сафида омад ва ёрқин ғалабалар тилаймиз!», - дейилади клуб хабарида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Машъал Машъал
Бугунги янгиликлар