Швеция миллий жамоаси собиқ футболчиси Златан Ибраҳимович Англия миллий жамоаси вингери Нони Мадуэкени жаҳон чемпионати-2026 1/4 финалида Норвегияга қарши (1:2) ўйини учун танқид қилди.
Маълумот учун, Мадуэке биринчи бўлимдан кейин захирага олинди.
«Ўйлашимча, Англия биринчи бўлимда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Мадуэке майдонда эди, аммо ҳар сафар тўпни қабул қилганида нотўғри қарор қабул қилиб, бошқа пайт пиёда юрди. Тухелнинг ўрнида бўлганимда мен ҳам уни алиштирган бўлардим, ахир 45 дақиқа мобайнида у ҳеч нима қилмади.
Унга ҳаттоки сув ичиб олиш учун бериладиган қисқа танаффус ҳам ёрдам бермади. У аввал ҳам ўйнаган, лекин баҳсни асосий таркибда бошламаганди. Шундай экан Англия биринчи бўлимда бир киши кам бўлиб ўйнади», — дея Ибраҳимович сўзларидан иқтибос келтирди Fox Sports.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади