АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC 329 турнири бўлиб ўтди.
Турнирнинг асосий жангида UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор ярим енгил вазн (65 кг гача) бўйича собиқ чемпион, америкалик Макс Ҳоллоуэйга қарши реванш жангини ўтказди.
Жанг биринчи раундда Ҳоллоуэйнинг ғалабаси билан якунланди. Макгрегор жангнинг дастлабки сонияларида сирпаниб кетиб, оёғидан жароҳат олди.
Маълумот ўрнида, икки жангчи ўртасидаги илк тўқнашув 2013 йилда бўлиб ўтган ва унда Макгрегор ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори билан ғалаба қозонганди.
Бу Макгрегор учун беш йиллик танаффусдан кейинги илк жанг бўлди. У сўнгги марта 2021 йил июл ойида октагонга чиққанди. Ҳоллоуэй эса 2025 ва 2026 йилларда иккита жанг ўтказиб, Дастин Пориени мағлуб этди ва Чарлз Оливейрага ютқазди.
Энди Конор ҳисобида 22 та ғалаба ва 6 та мағлубият бор. Макс эса 27 та ғалаба ва 9 та мағлубият қайд этган.
Турнирнинг бошқа жангларида қайд этилган натижалар:
- Пэдди Пимблетт (24-4) 1-раундда Бенуа Сен-Денини (17-4) бўғиш усули билан мағлуб этди.
- Кори Сэндҳаген (18-7) Марио Баутистага (18-3) ҳакамларнинг бир овоздан қабул қилган қарори (28:29, 28:29, 28:29) билан мағлуб бўлди.
- Брэндон Ройвал (18-9) 3-раундда Лонэ Каванани (10-2) бўғиш усули билан мағлуб этди.
- Кинг Грин (36-17-1) 1-раундда Терренс Маккинини (18-9) нокаутга учратди.
- Роберт Уиттакер (28-9) 3-раундда Никита Криловни (31-12) нокаутга учратди.
- Гейбл Стивсон (4-0) 1-раундда Элайша Эллисонни (5-3) нокаутга учратди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади