Конор Макгрегор UFC 329 турнирида Макс Ҳоллоуэйга қарши жангда олган тизза жароҳати ҳақида фикр билдирди.
«Жанг олдидан менда ҳеч қандай жароҳат йўқ эди. Машғулотлар давомида ҳам, жангдан олдинги тайёргарликда ҳам оёқ билан зарбалар бердим, таянч оёғимни босдим, сакрадим. Ҳаммаси жойида эди.
Бу эса кутилмаганда содир бўлди. Ҳозир бутунлай тушкун ҳолатдаман. Буни фақат ўта аянчли деб таърифлашим мумкин», — деди Макгрегор ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали.
Маълумот ўрнида, Конор Максга қарши жангнинг илк сонияларида тиззасидан жароҳат олди ва техник нокаут эвазига мағлуб бўлди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади