Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд 2026 йилги жаҳон чемпионати чоракфинал босқичи доирасидаги Англияга қарши баҳс (1:2)дан сўнг ўз фикрларини билдирди.
— Ростини айтсам, ҳиссиётлар оғир. Биз кўпроқ нарсага лойиқ эдик ва Англияни мағлуб этишга жуда яқин келгандик деган туйғу бор.
Шу билан бирга, Англияга қарши чоракфинал босқичида ўйнаб, муносиб қаршилик кўрсатганимиздан фахрланаман.
— Ҳал қилувчи паллада ҳакамнинг икки қарори сизларнинг фойдангизга бўлмагани нимани англатади?
— Айнан шундай майда эпизодлар жаҳон чемпионати тақдирини ҳал қилади. Бразилияга қарши ўйинда эса биз учрашув тақдирини ўз фойдамизга ўзгартира олгандик.
Бугунги ўйин олдидан имкониятлар 50 га 50 эди. Қийин баҳс бўлди, Англия жуда кучли жамоа эканини исботлади», — деди Холанд.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади