Live
1
Ўзбек

Тухел: «Бугун бизга омад кулиб боқди»

Футбол
11 июл, 20:50
Англия бош мураббийи Норвегияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Тухел: «Бугун бизга омад кулиб боқди»
Фото: Getty Images
11.07.2026 AET Жаҳон чемпионати Норвегия Норвегия 1 : 2 Англия Англия

Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел Норвегия устидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба ва 2026 йилги жаҳон чемпионати яримфиналига чиққанидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

«Бугун ҳолатимизни ўзимиз жуда қийинлаштирдик. Шунга қарамай, натижа ажойиб. Биз яримфиналга чиқдик, бу жуда зўр. Лекин ўйинимиздан қониқмадим. Ҳар томонлама.

Фидойилик жойида эди, аммо ўйинимиз билан ўзимизга муаммо яратдик. Бепарволик, техник хатолар жуда кўп бўлди.

Биз етарлича тез ҳаракат қилмадик, ўйинимиз изчил эмасди. Бугун бизга омад кулиб боқди».

Бу футболчиларнинг психологик ҳолати билан боғлиқми?

«Билмайман. Гап психологияда эмас. Аксинча, характер борасида ҳаммаси жойида. Уни ҳатто қутига солиб сотса ҳам бўлади. Муаммо ўйин сифатида — биз яхшироқ ўйнашимиз керак».

Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳақида

«Рис Жеймс ажойиб ўйин кўрсатди. Морган Рожерс фантастик ўйин ўтказди. Эберечи Эзе ва Жед Спенс ўйин давомида янада кучайди. Уларнинг барчаси таҳсинга сазовор».

Жуд Беллингҳэм ҳақида

«Бу ерда гапиришга ҳам ҳожат йўқ. У ҳар бир ўйинда шу даражада ҳаракат қилади. Жуд — жаҳон даражасидаги футболчи».

Яримфинал ҳақида

«Биз янада кучлироқ бўламиз. Бунга мажбурмиз. Ҳозир эса бу муваффақиятни нишонлаш ва ушбу лаҳзадан завқ олиш керак.

Бизнинг ихтиёримизда 3 кун бор. Бизга финалга чиқиш учун кўп нарса керак бўлади», — деди Тухел.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Норвегия Норвегия
  • Англия Англия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар