Бугун
32
Ўзбек

Дибала «Рома» янги шартнома имзолайди. Унинг маоши маълум

Футбол
11 июл, 18:09
Энди томонлар фақат шартномага имзо чекиши қолган.
Дибала «Рома» янги шартнома имзолайди. Унинг маоши маълум
Фото: Getty Images

«Рома» ва ҳужумчи Пауло Дибала янги шартнома бўйича келишувга эришди. Бу хақда Corriere dello Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, аргентиналик 32 ёшли футболчи Рим клуби билан янги меҳнат шартномаси бўйича тўлиқ келишувга эришган. Энди томонлар фақат шартномага имзо чекиши қолган.

Янги битим 2026/2027 йилги мавсум охиригача амал қилади. Манба маълумотига кўра, Дибаланинг солиқлардан кейинги йиллик маоши тахминан 3 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, шартномада турли бонуслар ҳам кўзда тутилган.

Маълумот учун, Дибала сўнгги тўрт мавсумдан буён «Рома» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт давомида у 140 та учрашувда майдонга тушиб, 45 та гол урди ва 30 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар