Live
1
Ўзбек

«Рома» Довбик бўйича «Женоа»нинг таклифини рад этди

Футбол
7 июл, 16:31
Генуя клуби украиналик форвард бўйича расмий сўров юборишганди.
«Рома» Довбик бўйича «Женоа»нинг таклифини рад этди
Фото: Getty Images

«Рома» ҳужумчи Артём Довбик бўйича «Женоа»нинг таклифини рад этди. Бу ғақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, Генуя клуби украиналик форвард бўйича расмий сўров юборишганди. Футболчи билан «Женоа» бош мураббийи Даниэле Де Росси шахсан суҳбатлашган. Шунга қарамай, «бўрилар» бу вариантдан воз кечишди.

Рим клуби келажакдаги келишув учун молиявий кафолатлар истамоқда. Гап шундаки, клуб футболчининг шартномасини сотиб олиш варианти билан ижарага бериш тарафдори.

Қолаверса, «Рома» раҳбарияти Артёмни ижарага берганидан сўнг унинг маошини ўша клуб тўлашини истамоқда.

Ўтган мавсумда Довбик «Рома» сафида барча турнирларда 18 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 ассистни қайд этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Рома Рома
  • Дженоа Дженоа
Бугунги янгиликлар