Европада 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида қитъа чемпионати якунига етди. Финалда Испания футболчилари Германияга қарши беллашди. Баҳс 2:0 ҳисобида испанияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда дастлабки гол 44-дақиқада ҳужумчи Уго Лопес киритди. Иккинчи бўлим бошида Марио Ривас рақиб дарвозасини яна бир бор ишғол қилиб, жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади.
Маълумот учун, Испания яримфиналда Хорватияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Германия финалга чиқиш йўлида Украинани 2:1 ҳисобида таслим этган эди.
Эътиборлиси, аввалроқ Испания қизлар ўртасидаги 19 ёшгача бўлган Европа чемпионатида ҳам бош совринни қўлга киритган эди. Финалда испаниялик қизлар Германияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни нишонлаган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади