Швеция футболининг афсонаси Златан Ибраҳимович Белгия миллий жамоаси мураббийлар штаби ва дарвозабон Сенне Ламменсни кескин танқид қилди.
«Менимча, бу мағлубият учун бош мураббий жавобгар. Айнан шу қарор Белгияга ғалаба қимматга тушди. Нега Куртуа ўрнига «Манчестер Юнайтед» дарвозабони Ламменс туширилди, Майк Пендерс эса захирада қолдирилди? Ламменс «Манчестер Юнайтед»да, Пендерс эса «Страсбур»да ўйнагани учунми?
Ламменс бу даража учун етарли дарвозабон эмас. Унинг имкониятлари ортиқча баҳоланган. Пендерс ундан анча кучли ва буни ҳамма кўриб турибди.
Бу вазият жуда ёмон бошқарилди. Бу шармандалик. Миллий жамоа бош мураббийи ва дарвозабонлар мураббийи, сизларга уят», — деди Ибраҳимович Fox Sports эфирида.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 71-дақиқасида Белгия асосий дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат олди ва унинг ўрнига Ламменс майдонга туширилди.