Live
2
Ўзбек

ЖЧда иштирок этган ЖАР миллий жамоаси аъзоси ҳаётдан кўз юмди

Футбол
11 июл, 09:42
«Мамелоди Сандаунс» клуби футболчиси Жейден Адамс 25 ёшида вафот этди.
ЖЧда иштирок этган ЖАР миллий жамоаси аъзоси ҳаётдан кўз юмди
Фото: Getty Images

ЖАР миллий жамоаси ва «Мамелоди Сандаунс» клуби вакили Жейден Адамс 25 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Ўлим сабаблари очиқланмаяпти.

Адамснинг мураббийи Брендин Жонсон футболчи оиласи номидан мурожаат қилиб, марҳумга яқин бўлган барча инсонларнинг чуқур қайғусини изҳор этди.

«Ҳозир хотирамда ҳаммаси, жароҳат жуда янги. Оила аъзолари ҳозир уларни безовта қилишларини исташмаяпти — улар шунчаки бирор ким билан гаплашадиган ҳолатда эмас. Бу ўлим барчани ларзага солди: у эндигина жаҳон чемпионатидан қайтганди — энди эса бундай янгилик… У йўлида давом эттиришни ният қилганди. Вақтини зое кетқизмасди, уйда, оиласи даврасида бўлишга ҳаракат қиларди. Ҳа, у ҳаётдан кўз юмганини тасдиқлайман. Ҳеч ким бундай бўлишини кутмаганди», — дея Жонсон сўзларидан иқтибос келтирди Soccer Laduma.

Маълумот учун, Жейден Адамс жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич 3 ўйинида ҳам майдонга тушганди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар