Англия миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси Дэвид Бекҳэм жаҳон чемпионати 1/4 финал доирасидаги Норвегияга қарши ўйин олдидан миллий жамоа машғулотига ташриф буюрди.
Томас Туҳел бошчилигидаги инглизлар чоракфинал баҳсига «Интер Майами» клубининг Форт-Лодердейлдаги қароргоҳида тайёргарлик кўрмоқда. Эслатиб ўтамиз, Бекҳэм МЛС клуби эгаларидан бири ҳисобланади.