Live
3
Ўзбек

«Челси» Винисиус билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда

Футбол
11 июл, 03:05
Футболчига қизиқиш билдирган бир нечта АПЛ клублари билан алоқалар ҳам ўрнатилган.
«Челси» Винисиус билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби «Реал» вингери Винисиус Жуниор билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Бразилиялик футболчининг вакиллари АПЛнинг 5 та клубига Винисиус Англияда фаолиятини давом эттириш эҳтимолини истисно қилмаслигини маълум қилган. Маълум қилинишича, қизиқиш билдирган бир нечта клуб билан алоқалар ҳам ўрнатилган.

Агар Винисиус трансфер бозорида сотувга қўйилса, «Челси» йирик трансферни амалга ошириш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» бразилиялик вингер учун 120 миллион евро таклиф қилишга тайёр экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар