Live
3
Ўзбек

Скалони Месси қачон фаолиятини тугатиши ҳақида гапирди

Футбол
11 июл, 05:21
Мураббий жамоа сардори ва юлдузи қачон фаолиятини якунламоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Скалони Месси қачон фаолиятини тугатиши ҳақида гапирди
Фото: Getty Images

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони ҳужумчи Лионел Месси қачон футболчилик фаолиятини якунламоқчилиги ҳақида гапирди.

«Агарда у ўзи тўхтамаса, энг яхшиси бўлиб қолаверади. 50 ёшда — йўқ, албатта, аммо ўзи истар экан у энг зўр футболчи бўлиб қолаверади. У 23-24 ёшида «Барселона»да қандай ҳолатда бўлганини тасаввур ҳам қила олмайман. Биз бу ҳақда кўп гапирамиз», — дея Скалони сўзларидан иқтибос келтирди Mundo Deportivo.

Маълумот учун, Лионел Месси фаолиятидаги 6-жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Ушбу мундиалда Лео 8 тадан гол уриб, Мбаппе билан биринчи поғонани банд этиб турибди. Бундан ташқари футболчи жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди (21 та гол).

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

30+ изоҳ +4 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар