Live
3
Ўзбек

Солбаккен: «Англия — фаворит, аммо яққол фаворит эмас»

Футбол
11 июл, 04:00
Норвегия бош мураббийи Англияга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Солбаккен: «Англия — фаворит, аммо яққол фаворит эмас»
Фото: Getty Images
11.07.2026, 17:00 Жаҳон чемпионати Норвегия Норвегия - : - Англия Англия

Норвегия миллий жамоаси бош мураббийи Столе Солбаккен 2026 йилги жаҳон чемпионати чоракфинал босқичи доирасидаги Англияга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Англия — фаворит, аммо яққол фаворит эмас. Менимча, Англияга нисбатан босим бизникидан кўра каттароқ.

Биз ҳам ўз ўйинимиз сабаб маълум босим остидамиз. Лекин ўйин бошланганидан кейин футболчилар босим ҳақида ўйлайди деб ҳисобламайман.

Бу Норвегия миллий жамоасининг Англияга қарши ўйини. Ҳеч кимга сир эмаски, Кейн Англия миллий жамоасининг етакчиси, Эрлинг эса бизнинг етакчимиз.

Ҳеч қандай шубҳа йўқ — Ҳоланд бизнинг етакчимиз. Бироқ менимча, сиз бошқа айрим футболчиларимизни етарлича баҳоламаяпсиз.

Эрлингга ҳам жамоадошларининг ёрдами керак, аммо унинг бизнинг етакчимиз эканини инкор этиб бўлмайди», — деди Солбаккен.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Норвегия Норвегия
  • Англия Англия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар