Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Жордан Ҳендерсон жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказди.
Футболчи бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Операция муваффақиятли якунланди! Энди шанба кунги энг муҳим воқеага тайёргарликни бошлаймиз. Менга ғамхўрлик қилган клиника ходимларига катта раҳмат. Айниқса, операцияни ўтказган уч нафар жарроҳга миннатдорчилик билдираман», — деди Ҳендерсон.
Эслатиб ўтамиз, тажрибали яримҳимоячи майдонда эмас, балки ғалабани нишонлаш вақтида жароҳат олганди. У реклама тўсиғидан ошиб ўтаётганида йиқилиб, билагидан жароҳат олган.
Англия миллий жамоаси Жаҳон чемпионати чоракфиналида Норвегияга қарши баҳс олиб боради.