Live
5
Ўзбек

ЕЧЛ саралаши. «Қайрат» 90+3-дақиқадаги гол эвазига «Сутеска»ни мағлуб этди

Футбол
8 июл, 13:04
Қозоғистон клуби жавоб баҳси олдидан минимал устунликни қўлга киритди.
ЕЧЛ саралаши. «Қайрат» 90+3-дақиқадаги гол эвазига «Сутеска»ни мағлуб этди
Foto: Getty Images

УEФА Чемпионлар лигаси 2026/27 йилги мавсуми биринчи саралаш босқичи илк баҳсида Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби Черногориянинг «Сутеска» жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Олмаотадаги Марказий стадионда бўлиб ўтган баҳснинг илк голи 76-дақиқада «Қайрат» ҳимоячиси Лукас Африко томонидан урилди.

Меҳмонлар 90-дақиқада Марко Мрвалевичнинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштирди. Бироқ мезбонлар 90+3-дақиқада Марк Гуалнинг голи билан ғалабани илиб кетди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 15 июл куни Черногорияда бўлиб ўтади.

Чемпионлар лигаси, 1-саралаш босқичи
«Қайрат» (Қозоғистон) — «Сутеска» (Черногория) 2:1

Голлар: Африко, 76 (1:0), Мрвалевич, 90 (1:1), Гуал, 90+3 (2:1).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кайрат Кайрат
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар