Бугун
2
Ўзбек

Солбаккен: «Ҳақиқий триллер бўлди. Норвегиянинг ҳар бир фуқароси бу оқшомдан завқ олиши керак»

Футбол
6 июл, 07:05
Викинглар устози Бразилия устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан қўша ўртоқлашди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Солбаккен: «Ҳақиқий триллер бўлди. Норвегиянинг ҳар бир фуқароси бу оқшомдан завқ олиши керак»
Foto: Getty Images
05.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия 1 : 2 Норвегия Норвегия

Норвегия миллий жамоаси бош мураббийи Столе Солбаккен Жаҳон чемпионати-2026 1/8 финалидан ўрин олган Бразилияга (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Менимча, бугун Норвегиянинг ҳар бир фуқароси бу оқшомдан завқ олади. Бу ҳақиқий триллер бўлди. Ўйин ҳар икки жамоа фойдасига ҳам якунланиши мумкин эди. Аммо биз тактик жиҳатдан жуда пухта ўйин намойиш этдик.

Тўпни йўқотган айрим вазиятларимиз бизга қимматга тушиши мумкин эди. Бироқ умумий ҳисобда барчаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлди ва бу билан жуда ҳам фахрланишимиз керак», — дея Солбаккеннинг сўзлаоини келтиради FIFA расмий сайти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Норвегия Норвегия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар