Бразилия миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.
Жанубий Америка жамоасига турнир давомида 67 ёшли мураббий Карло Анчелотти бош мураббийлик қилди. Қайд этиш лозим, италиялик мутахассис сўнгги бир ярим йил ичида бирорта ҳам мусобақада ғолиб чиқа олмади.
2025 йилда унинг бошқарувидаги «Реал» на Ла Лига, нa Чемпионлар Лигаси, нa Испания суперкубоги ва нa Испания кубогини қўлга кирита олди. 2024/2025 йилги мавсум якунланганидан сўнг мураббий Мадрид клубини тарк этиб, Бразилия миллий жамоаси бошқарувини қабул қилди.
Умуман олганда, Анчелотти жамоалари 2024 йил декабр ойидан буён ҳеч қандай соврин юта олмаяпти. Ўшанда «Реал» FIFA Қитъалараро кубогини қўлга киритганди. Мадридликлар ушбу турнир доирасида фақат финалда майдонга тушиб, «Пачука»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган.
Ундан аввал, 2024 йил август ойида «қаймоқранглилар» «Аталанта»ни 2:0 ҳисобида енгиб, UEFA суперкубогини қўлга киритганди.