Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ЖЧ-2026 1/8 финалидан ўрин олган Бразилияга (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
25 ёшли форвард беллашувда дублга эришиб, баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.
«Эҳтимол, бу воқеа Норвегия тарихидан жой олар. Ҳозир ҳамма фақат шу лаҳзадан завқ олиши керак. Бу ақл бовар қилмайди — Норвегия футболи тарихидаги энг унутилмас кунлардан бири. Содир бўлаётган воқеалардан хурсанд бўлиш ва бу онларни қадрлаш лозим.
Бу натижадан жуда фахрланамиз. Бразилияга қарши ўйин, шубҳасиз, Норвегия учун энг муҳим воқеалардан бири бўлди. Ўйлайманки, бу ғалаба кўплаб ёшларга илҳом бағишлайди. Мен ҳам ёшлигимда шундай ғалабалардан руҳланганман. Ҳар ким Норвегия футболи тарихидаги энг йирик ғалабадан завқ олиши керак. Буни сўз билан ифодалаш қийин, ҳаммаси шунчаки ажойиб.
Ҳар бир ўйин ўзига хос. Бизга камида битта имконият керак эди. Энг муҳими — ўша имкониятни кутиш ва у келганида ундан самарали фойдаланиш эди.
Бош билан урилган гол ҳисобни 1:0 кўринишига келтирди. Иккинчи гол эса ҳақиқий мўъжиза бўлди, буни тасвирлаш қийин. Бу — Норвегия тарихидаги энг буюк ўйин. Биз Кот-д’Ивуар ва Бразилия устидан қозонилган ғалабалар билан фахрланамиз», — дея Ҳоланднинг сўзларини келтиради ESPN.
Ҳоланд: «Бу — Норвегия тарихидаги энг буюк ўйин. Бу ғалаба кўплаб ёшларга илҳом бағишлайди»
Футбол
6 июл, 05:00
Ҳужумчи Базилия устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Foto: Getty Images
05.07.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Бразилия
1
:
2
Норвегия