Жаҳон чемпионатида 1/8 финал баҳслари давом этмоқда.
Марказий ўйинлардан бирида Бразилия ва Норвегия ўзаро тўқнаш келди. Беллашув тақдирини Ҳоланднинг дубли ҳал қилди. Унинг голларига Шелдеруп ассистентлик қилди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса Неймар пеналтидан бир бор жавоб берди.
Эътиборлиси, викинглар посбони Нюланд ўйин бошида пеналтини қайтарди. Шунингдек, яна бир неча вазиятларда жамоаси жонига ора кирди.
Ҳоланд турнирдаги голларини 7 тага етказиб, тўпурарлар Месси ва Мбаппе билан тенглашди.
Норвегия чоракфиналда Мексика — Англия жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.
ЖЧ-2026. 1/8 финал
Бразилия — Норвегия 1:2
5 июл, Ист-Рутерфорд
Голлар: Неймар (90+10, пеналти) — Ҳоланд (79, 90).
Фойдаланилмаган пеналти: Гимараэс (14).
Бразилия — Алиссон, Данило, Маркинос, Габриэл, Дуглас, Каземиро, Гимараэс (Эдерсон, 79), Райан (Данило, 67), Мартинелли (Неймар, 67), Винисиус, Куня (Эндрик, 58).
Норвегия — Нюланд, Рюэрсон (Эурснес, 63), Айер, Ҳеггем, Волфе (Остигор, 90+5), Эдегор, Берге, Берг, Нуса (Шелдеруп, 46), Сёрлот (Бобб, 46), Ҳоланд.
Огоҳлантириш: Неймар (90+6).
ЖЧ-2026. Ҳоланднинг дубли Бразилияни 1/8 финалдаёқ уйига равона қилди
Футбол
5 июл, 18:10
Анчелотти жамоаси Неймар захирадан тушгач, голлар ўтказиб юборди. Норвегия эртаги давом этади.
Foto: Getty Images
05.07.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Бразилия
1
:
2
Норвегия