Жаҳон чемпионати 1/8 финалининг сўнгги беллашувида Швейцария ва Колумбия ўзаро беллашди. Беллашувнинг асосий вақтларида ҳисоб очилмади.
Қўшимча икки бўлимда ҳам жамоалар гол уришнинг уддасидан чиқа олмади. Натижада ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди. Унда омад Швейцарияга кулиб боқиб, 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва чоракфиналга йўлланма олди.
Эндиликда улар яримфинал остонасида Аргентина билан куч синашади.
ЖЧ-2026. 1/8 финал
Швейцария – Колумбия 0:0 (пеналтилар серияси: 4:3)
Швейцария: Кобел, Элведи, Аканжи, Родригес (Муҳеим, 71), Закария (Видмер, 87), Фройлер (Амдоуни, 103), Жака, Яшари (Cоу, 46), Ридер, Эмболо (Иттен, 87), Ндой (Варгас, 90+2).
Колумбия: Варгас, Мунос, Лукуми (Мина, 119), Пуэрта, Мохика, Санчес, Родригес (Куитеро, 66), Арияс, Лерма (Риос, 82), Диас, Суарес (С.Эрнандес, 82).
Огоҳлантиришлар: Жака 51, Закария 59, Муҳеим 105 – Суарес 60, Санчес 95.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади