Live
1
Ўзбек

Аллер фаолиятини Японияда давом эттиради

Футбол
8 июл, 13:48
Томонлар ўртасидаги шартнома 2026 йилги мавсум якунигача амал қилади.
Аллер фаолиятини Японияда давом эттиради
Фото: Getty Images

«Аякс», «Боруссия Д» ва «Утрехт» жамоаларининг собиқ ҳужумчиси Себастян Аллер фаолиятини Осиёда давом эттиради.

Футболчи Япониянинг «Санфречче Хиросима» клубига ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман маълум қилди.

32 ёшли форвард янги жамоасига эркин агент мақомида қўшилди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2026 йилги мавсум якунигача амал қилади.

Аллернинг сўнгги клуби «Утрехт» бўлиб, у жамоа сафида 2025 йил 18 августдан буён тўп тепиб келаётганди.

Ўтган мавсумда Аллер барча турнирларда 33 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол ва 4 та голли узатма қайд этди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 1 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хиросима Хиросима
Бугунги янгиликлар