Бугун
10
Ўзбек

Жорже Жезуш — Португалия бош мураббийи (Романо)

Футбол
8 июл, 14:30
Роналдуни «Ан Наср»да чемпионга айлантирган мутахассис энди ўз мамлакати миллий жамоасини бошқаради.
Жорже Жезуш — Португалия бош мураббийи (Романо)
Foto: Getty Images

«Ан Наср» собиқ бош мураббийи Жорже Жезуш Португалия миллий жамоасини бошқаради. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

71 ёшли мутахассис ушбу лавозимда ЖЧ-2026даги муваффақиятсизликдан сўнг истеъфога чиққан Роберто Мартинеснинг ўрнини эгаллайди.

Аввалроқ Жезуш Криштиану Роналду ўйнайдиган «Ан Наср»га узоқ кутилган Саудия Арабистони чемпионлигини келтириб, сўнг лавозимини тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, Португалия 2026 йилги мундиалда 1/8 финалда Испанияга (0:1) ютқазиб, мусобақадан чиқиб кетди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

55+ изоҳ +3 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар